Uncategorized

АҚШда PepsiCo ва Coca-Cola’га нисбатан монополияга қарши текширув бошланди

АҚШ Федерал Савдо Комиссияси алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи PepsiCo ва Coca-Cola компаниялари устидан дўконларга маҳсулот етказиб бериш пайтида нархларни атайин ўзгартирганликда гумон қилиб, дастлабки тергов бошлади. Бу ҳақда душанба куни ўз манбаларига таяниб, Politico газетаси маълум қилди.

Охирги ой давомида расмийлар алкоголсиз ичимликларни қандай сотиб олишлари ва нархларини белгилашлари ҳақида маълумот олиш учун йирик чакана савдо тармоқлари, шу жумладан Walmart билан боғланишди. PepsiCo ва Coca-Cola нархлари стратегияси 1936 йилдаги Робинсон-Патман қонунига мувофиқ синовдан ўтказилмоқда, бу эса ишлаб чиқарувчилардан ўз маҳсулотларини чакана сотувчиларга бир хил шартларда етказиб беришни талаб қилади.

Федерал савдо комиссияси 1988 йилдан бери ушбу қоидани кўриб чиқмаган. Комиссия раҳбари Алваро Бедойя ушбу қонунга риоя этилиши устидан назоратни АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг монополияга қарши сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантирди.
ФСК, PepsiCo, Coca-Cola ва Walmart вакиллари газетага масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan