Uncategorized

Шерободда фирибгарлик йўли билан 48 млн сўмни ўзлаштирган фуқаро ушланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, Шеробод тумани “Айинли” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Х. 3 нафар фуқарони алдаб, уларнинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини келгусида ўзи ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 48,0 млн. сўмни олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan