Uncategorized

Садир Жапаров биринчи қирғиз автобусини синовдан ўтказди

Садир Жапаров биринчи қирғиз автобусини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Sputnik Кыргызстан хабар берди.

Давлат маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу автобуслардан 10 тасини сотиб олмоқчи.

Ҳозирда намуна лаборатория текшируви учун хорижга жўнатиш учун тайёрланмоқда.

Шундан сўнг саноат миқёсида ишлаб чиқариш бошланади.

Завод Чўй вилоятила очилган бўлиб, у ерга бутловчи қисмлар Нидерландия, Германия, Россия ва Швециядан келтирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan