Uncategorized

Шавкат Мирзиёев 2022 йилги Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланади.

Фуқароларга байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари» ва «меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш тавсия қилинади.

Шунингдек, қарорда барча тадбирлар карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan