Uncategorized

Россияда 27 ёшли ўзбекистонлик эркакни лифт босиб қолди

У умуртқа поғонаси синган ҳолда касалхонага ётқизилган.

Россия пойтахти Москва шаҳрида 27 ёшли ўзбекистонлик эркакни лифт босиб қолди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса шаҳардаги силга қарши диспансерда юз берган. Лифт эркакни шахтада таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида босиб қолган. Шундан сўнг у умуртқа поғонаси синган ҳолда касалхонага ётқизилган.

«Ҳодиса 15 февраль куни Гончаров кўчаси 4-уйдаги силга қарши диспансерда содир бўлган. Лифт шахтасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда лифт кабинаси ҳаракатлана бошлаган, оқибатда ишчи — 27 ёшли эркак унинг тагида қолиб кетган. Жабрланувчи умуртқа суяги синиши билан касалхонага ётқизилган», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan