Uncategorized

ЖССТ раҳбари: COVID-19 пандемияси яқин орада тугамайди

Дунёда COVID-19ни юқтирганлар ва вафот этганлар сони икки ой ичида биринчи марта яна кўпайди, бу пандемия ҳали тугамаганидан далолат беради. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Ташкилот раҳбарининг сўзларига кўра, пандемия давом этаётганининг асосий сабаби унга қарши курашиш воситаларининг нотекислигидир. Бунинг учун ЖССТга 23 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак.

«Бугун биз COVID-19 вирусига қарши курашни режалаштириш учун янги бюджетни эълон қиламиз. Мамлакатларга вирусга қарши курашиш ва зарур воситалар билан таъминлаш бўйича улкан мақсадга эришиш учун келгуси 12 ой ичида 23,4 миллиард доллар керак бўлади. Ушбу ташаббусни тўлиқ молиялаштириш ЖССТ стратегияси, тренинг ва скрининг режаси, пандемияга қарши кураш бўйича комплекс режамизнинг муҳим қисмидир», — деди Т.Гебрейесус.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan