Uncategorized

Шавкат Мирзиёев: Божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак

“Сўнгги беш йилда мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 2 баробарга – 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2021 йилда 42 миллиард долларга ошди.

Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк ҳисобланади.

Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик, инвестицияга тўсиқ бўлади ҳамда аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради.

Шунинг учун бу соҳада 2019 йилда катта ислоҳотларни бошладик”, деди Президент йиғилиш аввалида.

“Божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак”гини таъкидлаган.

Беш йиллик Тараққиёт стратегиясида экспортни 30 миллиард долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказиш белгилаб олинган.

“Бу катта марралар. Бунинг учун, божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак.

Топшириғимга кўра, қўмитанинг янги раиси бевосита постларда ходимлар, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани ичига кириб ўрганди.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ тушуниши керак. Божхона постлари давлатимиз юзи, биринчи таассурот ҳам айнан божхонадан бошланади.

Божхона постига қараб, ҳар бир ҳокимнинг маданиятига баҳо берилади. Улар атрофида равон йўллар, экилган манзарали дарахт ва гуллар, аҳоли учун қулай шароитлар бўлиши шарт”, – Шавкат Мирзиёев.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan