Uncategorized

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ 250 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

13 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 40871 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 256958 нафарга етди.

13 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
?Фарғона вилояти (7409 нафар),
?Андижон вилояти (5877 нафар),
?Самарқанд вилояти (3826 нафар),
?Бухоро вилояти (3157 нафар),
?Қорақалпоғистон Республикаси (3069 нафар) банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, Андижон ва Наманган вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони 30 минг нафар атрофида бўлгани кўринмоқда (Андижон 31194 нафар, Наманган 29740).
Жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич эса Фарғона вилоятида (43675 нафар) қайд этилган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan