Сурхондарё вилоятида жойлашган куч тузилмаларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Жанубий оператив қўмондонлиги биносида Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Сурхондарё вилоятида жойлашган куч тузилма раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида қонунийлик ва жиноятчилик аҳволи, жиноятларни келиб чиқишга имкон берган шарт-шароитлар, уларни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Кенгашда Термиз ҳарбий прокурори полковник Улуғбек Абдурахимов раҳбарлик қилди ва йиғилишнинг асосий мақсадини етказиб, 2021 йил 6 ой давомида куч тузилмаларда содир этилган жиноятчилик аҳволи, жиноятларни келиб чиқишга имкон берган шарт-шароитлар, уларни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди ва ўз сўзи якунида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга ошириладиган тадбирлар ўзаро муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқлари сўзга чиқиб, келгусида ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлаш, жиноятчиликни барвақт аниқлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларга қарши ҳамкорликда курашиш борасида режавий тадбирларни амалга оширишни билдириб ўтишди.


Йиғилиш якунида Сурхондарё вилоятидаги куч тузилмаларнинг жанговар шайлиги ва қобилиятини ошириш, шунингдек Жанубий оператив қўмондонлигни, ДХХ Чегара қўшинлари, ИИВ, ФВВ ва Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари ҳамда барча бевосита масъул идора ва ташкилотларга қонунийлик ва жиноятчилик аҳволи, жиноятларни келиб чиқишга имкон берган шарт-шароитлар, уларни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирлар қоунун доирасида ўтказилиши керкалиги айтилди ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб берилди.
III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ,
Термиз гарнизони