Uncategorized

Шаҳрихондаги аянчли ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди

Кеча, 23 октябрь куни соат 17:30 ларда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Қўрғонча МФЙ ҳудудидан ўтган, А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 402 километрида авария содир бўлди.

Маълум қилинишича, Spark ва Cobalt русумли автомобиллар бир-бири билан тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.

Оқибатда Соbalt русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ҳамда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Cobalt русумли автомобилига бориб урилган.

Натижада келиб урилган Cobalt русумли автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиб, автомашинада ёнғин келиб чиққан.

ЙТҲ натижасида келиб урилган Cobalt русумли автомобиль йўловчиси турли даражада тан жароҳатлари олиб, туман ШТТЁБга юборилган.

Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади ФВВ маълумотида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan