ЎЗБЕКИСТОН

Самарқанд шаҳрида “ICTWEEK Uzbekistan– 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди

Айни вақтда АКТ ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бунда АКТ вазири Ш. Шерматов АКТ соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар билан таништирмоқда. Шунингдек, журналистлар томонидан берилаётган саволларга жавоблар тақдим этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АКТ ҳафталиги соҳани рақамлаштириш ва яқин беш йилда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида Ўзбекистон IT-тармоғини янада кенгайтириш ва устувор масалаларни муҳокама қилиш учун базага айланиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan