ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистондаги йирик шакар ишлаб чиқарувчи корхоналар нега ёпилди?

“Ангрен-шакар” МЧЖ матбуот хизмати корхонанинг ёпилиш сабабини келтирган.

Ўзбекистондаги иккита йирик шакар ишлаб чиқарувчи завод – «Ангрен шакар» МЧЖ ва «Хоразм шакар» МЧЖлар жорий йилнинг 4 июлидан эътиборан расман иш фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

“Ангрен-шакар” МЧЖ матбуот хизматининг билдиришича, бунга хомашё захирасининг тугаганлиги сабаб бўлган.

“Хорижий ҳамкорлар хомашё етказиб беришни тўхтатди, боиси шакар заводларимизнинг банкротлик ёқасига келиб қолганидир. Чунки икки корхона омборлари тайёр маҳсулот билан тўлиб бўлди. Маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчиларимиз бозордаги рақобатга бардош бера олмаяпти. Бозорларни импорт шакар эгаллаб бўлди”, деди у.

Қайд этилишича, жорий йилда импорт шакарга ўрнатилган божхона божи ва акциз солиғи бекор қилиниши натижасида маҳаллий бозор нисбатан арзон нархдаги Россия шакари билан тўлган.

Маълум қилинишича, ушбу корхоналарда 2 минг нафардан зиёд ходим меҳнат қилаётган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan