ЖАМИЯТ

Келажак пойдевори

Китоб – инсоннинг яқин  дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳум ташаббус ижроси ва Мудофаа Вазирининг тегишли буйруқларига асосан ҳарбий қисмларда ҳафтанинг чоршанба куни “Китобхонлик” куни деб эълон қилинган.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Шеробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда карантин қоидаларига риоя қилган яқиндагина Ватанга қасамёд қилган мард ўғлонларимиз, яъни муддатли ҳарбий хизматчилар билан уларга Президентимиз томонидан совға қилинган “Ўзбекистон тарихи” ва Темур тузуклари китоблари бўйича китоб мутолааси бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчиларимизнинг таклифларига биноан “Китоб – келажак пойдевори”, “Ўзим ўқиган ва фарзандим ўқиётган мактабга китоб совға қиламан” шиорлари остида ҳарбий қисмда бир ойда бир маротаба “Китоб савдо ярмаркалари” ўтказилиб келинади – дейди: капитан Улуғбек Мўминов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan