Тошкент вилояти Зангиота туманидаги темир йўл ҳудудида 10 ёшли болани поезд уриб юборди.

Қайд этилишича, 20 июнь куни соат 09:30 ларда “Ўзбекистон” бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси хизмат телефонига Зангиота темир йўл кесишмасида Бекобод—Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд вояга етмаган болани уриб юборгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бола велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган. У олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.