ЎЗБЕКИСТОН

Ерга оид қонунчилик ижроси доимий назоратда

Ўзбекистон Республикаси ер кодекси ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижросини, асосий эътиборни қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари ажратилиши ва улардан мақсадли фойдаланиши ва заҳирага қайтариб олинишининг қонунийлиги Сурхондарё вилоятида ўрганилди.

Ўрганишларда, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартибига асосан жами 369,0 гектарни ташкил этган 9683 та ер участкалари аниқланганлиги ҳамда “yer-elektron” ахборот тизимига киритилган.

Ушбу ер участкалари ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, натижасига кўра 225,62гектарни ташкил этган 4680 та участкалар ижобий хулоса билан “e-аuksion” электрон савдо платформаси орқали 44,17 млрд сўм бошланғич нарх билан аукцион савдоларига чиқарилган.

Келишиш учун ахборот тизимига киритилган таклифлардан 4155 та, ер участкалари бўйича 10194 ҳолатда ваколатли органлар томонидан давлат хизматини кўрсатиш қоидалари бузилганлиги маълум бўлган.

Мазкур қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан вилоят прокуратураси органлари томонидан 14 нафар масъул мансабдор шахсларнинг маъмурий, 4 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Мисол учун, коммунал соҳа ташкилотларидан бирида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган Т.Б. томонидан келиб тушган жами 20 та сўровларга белгиланган муддатда хулосалар берилмаган бўлсада, бўлим бошлиғи А.А. ушбу ҳолатларга кўз юмиб келганлиги аниқланган ҳамда уларнинг жавобгарлик масалалари ҳал этилган.

Бундан ташқари, 01.10.2019 йилдан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат “e-auksion” электрон
онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали берилиши белгиланган бўлсада, туман-шаҳар ҳокимлари қарорлари билан 132 та 267,3 гектар ер майдонлари аукцион савдоларисиз ажратилган.

Ушбу ер ажратиш тўғрисидаги қарорларга нисбатан протестлар келтирилиб, 261,3 гектар ер участкаларининг давлат заҳирасига қайтарилган ва 4 нафар масъул мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Ўрганишлар натижаси бўйича прокуратура органлари томонидан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида жойларга 12 та тақдимнома киритилиб, туман-шаҳар ҳокимларининг 32 та қонунга зид қарорларига нисбатан протест келтирилган, 13 нафар масъул мансабдор шахслар расман огоҳлантирилган.

Бунинг натижасида, 45 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 64 та (3,25 га) ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирилган.

Д.Н. Валижанов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори

Э.Ч.Мусирмонов, Сурхондарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan