Канада терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида ҳар бир ўйинга қилич билан ташриф буюрган. Бунинг сабаби нимада эканини жамоа бош мураббийи Жон Хердман изоҳлаб ўтди.
«Қилич – «Янги Канада» белгиси. Йигитларга доим бизда қалқон борлигини айтганман.
Шундай экан, биз ўз қиличимизни яратдик. Унда лотинча «Nihil timendum est», яъни «ҳеч нарсадан қўрқма», – деб ёзилган.
Бу Янги Канада. Биз шу тарзда рақибга қарши кураш олиб борамиз. Бу бизнинг ўзгача услубимизга айланади«, – деди Канада бош мураббийи.