Uncategorized

Ўзбекистонда фирибгарлар пенсионерлардан пул “ухлатиш”нинг янги йўлини ўйлаб топди

Телеграмда Пенсия жамғармасининг сохта пуллик боти пайдо бўлди. Ташкилот бунга алоқадорлигини рад этди ва Пенсия жамғармаси барча хизматларни бепул тақдим этишини эслатди.

Фуқаролардан ёлғон маълумотларга ишонмаслик ва фирибгарларга пул бермаслик сўралган, барча қизиқтирган саволларга 71 2021140 телефон рақами орқали аниқлик киритиш мумкинлиги айтилган.

Аввалроқ айрим ўзбекистонликларнинг пенсиялари ҳар икки йилда бир марта қайта ҳисоблаб чиқилиши хабар қилинганди. Шунингдек, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда пенсиялар миқдори 12 фоизга ошгди. Шу билан бирга, энг кам миқдорда пенсия олувчи 725 минг нафар фуқаронинг пенсиялари 14 фоизга (440 минг сўмдан 500 минг сўмгача) оширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan