Ҳарбий тадбирлар

Какайди гарнизонида сайёр қабул бўлиб ўтди

Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Каакайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамда Термиз ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ҳарбий қисм шахсий таркиби, уларнинг оила-аъзолари  иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу тадбирда ҳарбий қисм командири подполковник Бобур Хушматов, Термиз ҳарбий прокурорининг ўринбосари адлия капитани Сарвар Даманов, Жарқўрғон туман халқ таълими бўлими, Соғлом авлод учун ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Сурхондарё вилоят филиали, бандликка кўмаклашиш маркази вилоят филиали, банк ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур тадбирида сўзга чиққанлар томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзоларини оилавий ҳаётни рағбатлантириш, оилаларга моддий ва турар-жой муаммоларини ечишда кўмаклашиш, оилали шахсларни иш билан таъминлаш масалаларини ҳал қилиниши, соғлом оила турмуш тарзини тарғиб қилиш, оиладаги муносабатларни соғломлаштиришга, оила аъзолари ўртасидаги муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида  бартараф этиш.

Тадбирда 140 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Турли соҳаларга оид 47 та мурожаат қабул қилинган бўлса, улардан 11 таси жойида қаноатлантирилди, қолган мурожаатларга қонуний асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Тадбирда  замонавий тиббий ташхис аппаратларидан фойдаланиб сайёр тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзоларини соғлигини мустаҳкамлаш бўйича малакали шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказиб, оила-аъзоларига тиббий кўрик натижасида аниқланган касаллик бўйича  дори-дармонлар тарқатилди.

Тиббий кўрикда  иштирок этган оила-аъзоларга малакали мутахассис, психологлар томонидан соғлом турмуш тарзи, жисмоний  фаолликни ошириш  ва тиббий саводхонлиги бўйича сухбатлар ўтказилди.

Ушбу сайёр қабул бошқа гарнизонларда ҳам ўтказилиши режага киритилган.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan