Ҳарбий тадбирлар

Термиз гарнизонида шахсий таркиб билан муҳокома-муносабат учрашуви ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 20 июн куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия азолари билан ўтказилган учрашувда бир қатор муҳим топшириқлар белгилаб берилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан комиссия таклифи асосида Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумҳалқ муҳокамасида кўриб чиқиш ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш таклифи берилди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият маркази биносида шахсий таркиб билан муҳокома-муносабат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев, Термиз давлат университети юридик факултети декани, юридик фанлар доктори, профессор, заҳирадаги полковник Жуманазар Холмўминов, Сурхондарё вилоят ва Термиз ҳарбий прокуратураси ходимлари ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Конституция тўғрисида маълумотлар беришиб ҳарбий хизматчиларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Бундай тадбирлар Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги барча гарнизонларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан ўтказилиши режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan