Кобулда айни пайтда фақат Россия ва Хитой элчихоналари ишламоқда. Бу ҳақда Россиянинг Aфғонистондаги элчиси Дмитрий Жирнов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “тартибсизлик” сезилиб турса-да, шаҳарда вазият тинч.
Россия дипломатик ходимлари ҳақида гап борар экан, Жирновнинг сўзларига кўра, “уларнинг бошидан бир тола соч ҳам тўкилмайди”. “Россия элчихонасини Толибон қўриқлайди”, — деди у “Россия 24” телеканали эфирида.
“Бизни қўриқлаётган Aфғонистон миллий хавфсизлик кучларининг ҳарбийлари кетди. Ҳозир Толибонъ қолган. Улар яна бир бор тасдиқладики, россиялик дипломатлар бошидан бир тола соч ҳам тўкилмайди”, — деди элчи.
У мамлакатдаги вазиятни умумий баҳолаб, шундай деди: “Ҳақиқатан ҳам, ҳукумат қулади, у карталардан қурилган уйга ўхшарди. Ҳукуматдаги бу бўшлиқ, бу анархия шаҳарда тартибсизлик келтириб чиқарди. Қуролли қароқчилар пайдо бўлди. Aммо бу ерда бир нарсани тушуниш керак: Aфғонистонда ҳар доим ҳамма қуролланган”.
Жирновнинг сўзларига кўра, “толиблар шаҳарга жойлаша бошлаган, лекин улар яхши тарзда жойлашмоқда”. Улар жамоат тартибини тикламоқда: 16-августга ўтар кечаси талончиларга қарши курашиш учун комендантлик соати жорий этилди.
“Бугун эрталаб ҳеч қандай ўқ отилмади”, — деди дипломат. Унинг сўзларига кўра, шаҳарда мактаблар, шу жумладан, қизлар мактаби ҳам ишлашда давом этмоқда.
Жирнов Россия келажакда “Толибон” билан қандай мулоқот ўрнатиши ҳақида шундай фикр билдирди: “Ўйлашимча, биз уларнинг ҳақиқий йўналишини кузатамиз. Биз Aфғонистон маданиятли бўлишини, унда терроризм, гиёҳванд моддалар бўлмаслигини, инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини истаймиз. ЪТолибонъ бизга барча тегишли ваъдаларни берди, умид қиламизки, улар амалга ошади. Йўлимизни шунга қараб қурамиз, деб ўйлайман. Кутиш керак”.
Бу орада Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов барибир Россия дипломатик ходимларининг бир қисми Кобулдан эвакуация қилинишини айтди. Aфғонистон пойтахтида Россиянинг ҳаммаси бўлиб юзга яқин дипломати бор.