Uncategorized

Мисрда 10 киши ўлимга ҳукм қилинди

Аljazeera news берган маълумотга кўра, Миср суди тақиқланган “Мусулмон биродарлар” гуруҳининг 10 нафар аъзосини полицияга ҳужумларни мувофиқлаштирган ва режалаштирганликда айблаб, ўлимга ҳукм қилди, деб хабар бермоқда МEНА давлат ахборот агентлиги.

Айбланувчиларнинг шахси ошкор этилмади ва улар ўз айбларига қандай иқрор бўлганликларини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Тўққиз нафари ҳибсда, бир нафари эса сиртдан ҳукм қилинган, деди якшанба куни АФП ахборот агентлиги суддаги манбага таяниб.

Ҳукмни  тасдиқлаш учун 19 июнь куни суд йиғилишидан олдин, Мисрнинг энг юқори диний органи – ўлим жазоси бўйича расмий вакил – Бош муфтийга юборилади.
Ҳуқуқ гуруҳларига кўра, Мисрнинг Тора қамоқхонаси ўтган йили дунёда маълум бўлган қатлларнинг сони бўйича Хитой ва Эрондан кейин учинчи ўринни эгаллаган.
Ўлимга  маҳкум этилган 10 киши «Ҳелван бригадалари» деб номланган гуруҳ тузган. Улар ҳукуматни ағдариш мақсадида Қоҳира ҳудудидаги полиция нишонларига ҳужум қилишни режалаштирган.

Араб дунёсининг энг кўп аҳолиси бўлган Мисрда фуқаролик маҳкумлари учун ўлим жазоси осиш орқали амалга оширилади.

Халқаро Амнистия ташкилоти маълумотларига кўра, Миср ўтган йили маълум бўлган қатл сони бўйича дунёда Хитой ва Эрондан кейин учинчи ўринда туради.

Қоҳиранинг ўлим ҳукмларини чиқариши ёки оммавий судлардан кейин узоқ муддат қамоққа олиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ҳуқуқ гуруҳлари, жумладан Амнистия ташкилоти томонидан қораланган.

Жума куни Байден маъмурияти Қўшма Штатлар мамлакатга 2,5 миллиард долларлик улкан қурол сотишни маъқуллаганидан бир неча кун ўтиб, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар туфайли Мисрга 130 миллион долларлик ҳарбий ёрдамни бекор қилишини эълон қилди.

Давлат департаменти жума куни Миср сентябрь ойидан бери тўхтатиб қўйилган 130 миллион долларлик хорижий ҳарбий молияни олиш шартларини бажармаганини айтди.

1928 йилда Мисрда ташкил этилган “Мусулмон биродарлар” ўнлаб йиллар давом этган қатағонларга қарамай, Мисрдаги асосий мухолифат ҳаракати сифатида ўзини намоён қилди ва бутун мусулмон дунёсидаги қўшма ҳаракатлар ва сиёсий партияларни илҳомлантирди. Ҳукумат «Биродарлар»ни «террорчи» ташкилот деб билади. Гуруҳ тинч йўл билан ўзгаришлар тарафдори эканини анчадан бери айтиб келади. Аммо у бир қанча мамлакатларда, шу жумладан Мисрда ҳам қуролли фаолиятга алоқадорлиги учун тақиқланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan