Uncategorized

Германия: Жиноятга гувоҳ бўлган 2 полиция ходими отиб ўлдирилди

Доимий трафик тўхташ пайтида Ғарбий Германияда икки полиция ходими отиб ўлдирилган, деб хабар бермоқда BBС news.

Бу жиноят 04:20 да маҳаллий вақт билан (03:20 ГМТ) да офицерлар Кузел туманида транспорт воситасини тўхтатганда содир бўлди. Ҳодисада  29 ёшли эркак полиция ходими ва 24 ёшли аёл офицер отиб ўлдирилган. Иккинчиси ҳали ҳам полиция академиясининг талабаси эди.

Полиция жиноятчиларни тутиш учун оммавий қидирувни бошлади.
Вилоятдаги йўллар ёпиқ бўлиб, ҳокимият одамларни жиноятчининг қўлига тушмасликка ҳаракат қилишини тайинлади  ва гумондорларнинг камида биттаси қуролланганлигини таъкидлади. Шунингдек,  қўшни ҳудудда ҳам вазият қўлга олинди.

Воқеанинг баъзи тафсилотлари ноаниқ. Ҳужумчиларнинг транспорт воситаси ёки уларнинг қаерга кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай  маълумот йўқ ва полиция ҳозирча айнан нима қилиш кераклигини айтмади.
Германия газетаси, марҳум офицерлар воқеа жойидан иккита радио хабар юборганини хабар қилмоқда.

Биринчи хабарда, зобитлар шубҳали машинани тўхтатганликини ва юкхонадан  ўлик одамни топганини айтган.
Тез орада иккинчи  хабар маълум бўлди.  «Улар бизга ўқ отишяпти!» ,деган офицерлар радиоалоқа якунланишидан  олдин.

Ёрдамчи кучлар етиб келганда аёл афицер аллақачон вафот этган бўлган. Яқинда унинг ҳамкасби ҳам вафот этди, дейилади маҳаллий ОАВ ҳисоботида.
Милиция  уюшмасининг бош директори  Сабрина Кунс бутун жамоа марҳумларнинг қариндошлари ва ҳамкасблари билан ҳамдард эканлигини билдирди.
«Биз барча милиция ходимларининг ҳақиқий даҳшат ичида қолганига гувоҳ бўлдик «, деди у  бўлган воқедан ҳайратдалигини билдириб.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan