Uncategorized

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент халққа мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент аҳолининг эътиборини прокуратура органларидаги коррупцион ҳолатларга қаратиб, жамоатчиликка мурожаат билан чиқди.

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент кенг жамоатчиликни Департамент органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб бориш ҳамда тизимдаги коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.

Ҳурматли фуқаролар, агар Департамент органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Департамент Шахсий хавфсизлик бўлимининг 71-202-86-67 (ички рақам 8021 ёки 8088) рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчилар, зарур ҳолларда эса, уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади», дейилади мурожаатда

Аввалроқ, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29.000 АҚШ доллари билан қўлга тушганлиги ҳақда хабар берган эдик.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan