Uncategorized

Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси ривожлантирилади

“Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5063-сон, 09.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилди:

➖ Фанлар академиясининг “Халқаро қуёш энергияси институти” МЧЖ негизида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти;

➖ Институт тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси.

Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

2021 йилда Институт фаолиятини ташкил этиш учун 50 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

Институтнинг илмий ва илмий-техник ходимлари ривожланган хорижий давлатлардаги етакчи илмий марказларда илмий стажировкадан ўтади.

2024/2025 ўқув йилидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Водород энергетикаси ва технологиялари” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, мамлакатда водород энергетикасининг ривожланиши ҳолати бўйича йиллик ҳисобот тайёрлаш ва “InnoWeek.uz” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида унинг тақдимотини ўтказиш амалиёти жорий этилади.

Институтнинг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун зарур бўлган олиб кирилаётган ускуналар, технологик қурилмалар ва жиҳозлар, моддий-техника воситалари, дастурий таъминот ва хизматлар божхона божларидан озод қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan