Uncategorized

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29.000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Бош рокуратуранинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида, 2020 йил октябрь ойларида ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни Олмалиқ шаҳридаги 11-сонли ётоқхонани реконструкция қилиш бўйича қонуний ўтказилган тендерда қурилиш корхонаси гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанлигига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилиб келган.

Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. жорий йил 5 декабрь куни соат 22 ларда Миробод туманида жойлашган «Мустафо» ресторанида Д.А.дан гўёки тендерда ютишига ёрдам қилганлиги учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Прокуратуранинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan