Uncategorized

ЮРТИМИЗДА ЖАМИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 600 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

27 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 600 379 нафарга етди.

27 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
?Фарғона вилояти (5357 нафар)
?Тошкент вилояти (4235 нафар),
?Самарқанд вилояти (4138 нафар) банд қилди.

?Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
?Фарғона вилоятида 80874 нафар,
?Наманган вилоятида 62275 нафар,
?Самарқанд вилоятида 60543 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan