Uncategorized

$60 минг эвазига икки кишини Америкага юбормоқчи бўлган самарқандлик фирибгарлар қўлга олинди

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд туманида яшовчи, 1985 ва 1991 йилларда туғилган 2 нафар шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи икки кишига уларни Америкага юборишни ваъда қилишган. Бунинг эвазига уларнинг ҳар биридан 30 мингдан, жами 60 минг доллар талаб қилишган.

Тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг доллар олган вақтларида ушланган.

Аниқланишича, фуқароларни «Ўзбекистон-Туркия-Боливия-Колумбия-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали Штатларга юбориш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тадбир давомида ҳибсга олинган шахсларда 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг паспорт нусхалари борлиги ҳам аниқланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan