Uncategorized

АҚШ Дугинанинг ўлдирилиши ортида Украина ҳукумати турганини айтмоқда

Америка разведкаси россиялик журналист ва сиёсатшунос Даря Дугинанинг ўлдирилиши ортида Украина расмийлари турган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда, деб ёзади The New York Times. Нашрнинг ёзишича, АҚШ жиноятга алоқаси йўқ ва Киевга ҳеч қандай разведка маълумоти ёки бошқа ёрдам бермаган.

АҚШ разведка идоралари Украина ҳукуматининг бир қисми август ойида Москва яқинида Даря Дугинанинг ўлимига сабаб бўлган бомба портлашига рухсат берган деб ҳисоблайди. Қўшма Штатлар разведка маълумотлари ёки бошқа ёрдам кўрсатиш орқали ҳужумда иштирок этмаган, дейди расмийлар.

Газетанинг ёзишича, америкалик вакиллар операция ҳақида олдиндан бехабар бўлган ва “улар билан маслаҳатлашганида, қотилликка қарши чиққан бўларди”.

Шу билан бирга, Украина сиёсатшунос ўлдирилишига алоқадорлигини рад этди, дея таъкидлайди нашр.

Мақолада қайд этилишича, Қўшма Штатлар бундай ҳужумлар Москвани Украинанинг юқори мартабали амалдорларига қарши жавоб қайтаришга ундаши мумкинлигидан хавотирда.

АҚШ расмийлари Украинанинг ҳарбий ва махфий режалари, хусусан, Россия ҳудудидаги режалари ҳақида шаффофлик йўқлигидан норози.

Бундан ташқари, баъзи АҚШ расмийлари Дугиннинг отаси, файласуф Александр операция нишони бўлган деб гумон қилмоқда. Мақола муаллифлари ёзишича, унга ҳамроҳ бўлганлар унинг қизи билан машинада бўлганига ишонишган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan