Uncategorized

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов сайловолди дастурини эълон қилди

Ўзбекистон Экологик партиясининг 27-август куни бўлиб ўтган III қурултойида Ўзбекистон Президентлигига партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов номзоди съезд делегатларининг кўпчилик овози билан тасдиқланди.

Қурултойда миллий сайлов қонунчилигининг янги тамойиллари, умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида, очиқ ва шаффоф ўтказилиши, сайлов кампанияси даврида барча сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар учун соғлом рақобат муҳити, тенг шароит яратилиши ҳамда президент сайловида Ўзбекистон Экологик партияси биринчи марта иштирок этаётгани алоҳида таъкидланди.

Делегатлар партиянинг III пленумида қурултойда кўриб чиқиш учун тавсия этилган партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовни партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади.

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов делегатларни сайловолди дастури билан таништирар экан, сайловда номзоднинг бош шиори «Биз келажак учун жавобгармиз» эканини маълум қилди.

/media/in_content_images/eko2.jpg_image

Сайловолди дастурида асосий эътибор бир қатор экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг экологик маданиятини ривожлантириш каби масалаларга қаратилган:

 —«яшил» иқтисодиёт тамойиллари асосида мамлакатни жадал ривожлантиришга йўналтирилган сиёсатни юритиш;

—аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамровини кенгайтириш, оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чораларини кўриш;

—чиқиндиларни қайта ишлашга қаратилган давлат сиёсатини кучайтириш;

—иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш;

—атмосферага ташланмаларни камайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;

—жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтириш;

—глобал ва трансчегаравий экологик муаммоларни ҳал қилишда хорижий давлатлар, авваламбор, Марказий Осиё давлатлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

Делегатлар номзоднинг сайловолди дастурини бир овоздан маъқуллади. Съезд якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

/media/in_content_images/eko3.jpg_image

Маълумотўрнида, Нарзулло Обломуродов 1975-йили Самарқанд вилоятида туғилган. 1996-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000-йил Буюк Британиянинг Бирмингем университетини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, доцент.

 У 2019-йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган. 2021-йилнинг февралида Экопартия раиси этиб сайланган. Ундан аввал Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида раис ўринбосари бўлган, ундан ҳам аввал эса Президент администрацияси Халқ қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлимини бошқарган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan