Uncategorized

ТерДУ ва Покистон алоқалари мустаҳкамланмоқда

Термиз давлат университети ректори A.Марахимов Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Aли Aсад Ғилоний билан учрашув ўтказди.

Ўтказилган учрашувда икки мамлакат таълими тизимидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида музокаралар олиб борилди.

Дастлаб, университет раҳбари республикада таълим тизими, хусусан, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, бугунги шарт-шароитлар, илмий салоҳиятни оширишга бўлган саъй- ҳаракатлар, университетнинг халқаро майдондаги фаолияти ҳамда хорижлик мутахассисларни жалб этиш бўйича тўхталиб ўтди.

Покистон элчиси ўз нутқида икки мамлакат тарих, маданият ва урф-одатлар жиҳатидан бир-бирига жуда яқин эканлиги, Соҳибқирон Aмир Темур бобомизнинг Покистон тарихи ва бугунида эгаллаган юксак мавқеси, давлатларимиз тарихий сиймоларни, қаҳрамонларни улуғлаши, қолаверса, ўтмишда ўрнатилган илмий ҳакорлик алоқалари бугунга келиб янада мустаҳкамланиши лозимлиги борасида фикрлар билдирди.

Таклиф ва мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтган учрашувда ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқотлар ва археологик экспедициялар ташкил этиш, саноат, ахборот технологиялари, илм-фан, қишлоқ хўжалиги соҳаларида тажриба алмашиниш борасида амалга ошириладиган ишлар каби бир қанча истиқболли йўналишлар муҳокама этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan