Uncategorized

Абитуриентлар учун ҳуқуқ-тартибот йўналишидаги ОТМларда қандай ўзгаришлар бўлади?

2021/2022 ўқув йилида:

? Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университетида бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

? Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

? Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

? Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига Ўзбекистоннинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилади.

? ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan