Uncategorized

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги ишлар Музработда бошланди

11 июнь куни туманнинг “Оби ҳаёт” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Парпиев Ботир Рахматович иштирокида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида семинар-учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Э.Алимов, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари шунингдек тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Дастлаб, ушбу маҳаллада амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек уларда энг аввало, аҳолимизнинг кундалик турмуш шароитида муҳим бўлган йўл, электр энергияси, кўп қаватли уйлар таъмири, газ ва ичимлик суви муаммоларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қолаверса, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, шифо масканлари, кўчалар, кўплаб аҳоли хонадонлари таъмирлана бошланганлиги ва дастурлар ижросини таъминлаш доирасидаги ҳаракатлар энг аввало, халқимизнинг эртанги кунидан умид қилиб эмас, балки, бугунидан рози бўлиб яшаш имконини бермоқда.

“Оби ҳаёт” махалласи ҳудудида 31 та кўп қаватли уй-жойларда 198 та хонодон, 792 та ахоли яшаб келмоқда. 

Умумий қилиб айтганда “Оби ҳаёт” маҳалласида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ички йўлларни таъмирлаш, Электр таъминотини яхшилаш бўйича жами 4,3 км электр тармоқлари тортилиши ва алмаштирилиш, 2 та трансформатор ўрнатилиши, 1 та мактабни таъмирлаш, 1 та тиббиёт муассасасини таъмирлаш, 1 та Маданият марказини таъмирлаш режалаштириб олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan