Uncategorized

Вилоят ҳокими Т.Боболовга мурожаат

“Сариосиё тумани Десурx қишлоғидаги Лаби Дарë гузари ҳамда Xонджиза қишлоғидаги Чиндон гузари аё ва Руйи дашт гузаридаги 100 ( бир юз ) xӯжалик атрофида аҳоли истиқомат қилувчи фуқаролар сел келиши оқибатида ҳаёти хавф остида қолмоқда.  1980 йилда қурилган канал ичи тозаланмаганлиги сабабли баҳор пайтида сел келиши аҳолига катта зарар етказмоқда. Ҳар йили сув тошқини бӯлган ҳолатларда фуқаролар уй жойларини ташлаб неча кунлар сарсон-саргардон уйларидан чиқиб турадилар.

Маркур канал орқали ҳар йили сув тошқини, сел келиб, айрим жойларини тӯлдириб юборган . Бугунгача ҳеч бир ташкилот аҳамият бермаяпти . Mаҳалламизга мулоқот учун келган раҳбарларга мурожаат килсак, катта ваъдалар бериб кетяпдию, аммо натижаси бўлмаяпти.

Ҳурматли Ҳоким бобо, Сиздан 100 ( бир юз ) хонадон номидан илтимос қиламиз, сув тошқини бошланмасдан олдини олиб , теxника юбориб ушбу канални тозалаб, халқнинг оғирини енгил қилишда амалий ëрдам  беришингизни сўраймиз” , деб ёзмоқда сариосиёлик фуқаролар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan