Uncategorized

МИБ Термиз шаҳар бўлимига янги бино фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
29 йиллик байрами арафасида Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимига янги, замонавий бино топширилди.

Бюро органлари ходимларининг самарали фаолият юритиши учун қулай шароитларни яратиш, бюронинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий бино ва иншоотлар билан таъминлаш борасида вилоятимизда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу жиҳатларни  бюронинг Термиз шаҳар бўлими ходимлари учун замонавий шароитларни ўзида мужассам этган янги бинонинг қурилиб фойдаланишга топширилганлиги мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мазкур бинонинг очилишига бағишланган тадбирда Термиз шаҳар ҳокими, вилоят прокуронинг ўринбосари алоқадор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Бош қомусимизнинг қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами билан табриклаб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва яратилаётган шарт-шароитларни эътироф этишди.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида бюро ходимлари томонидан мамлакатимизда соҳалар кесимидаги мавжуд қарздорликларни аниқлаш, уларни ўз вақтида ундириш мақсадида аҳоли орасида кенг кўламли тушунтириш – тарғибот тардбирлари ўтказилиб, қарздорликларни ундиришга эришилганлигини алоҳида эътироф этишди.

Ушбу барпо этилган бинода ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Давлат ижрочиларининг касбий ва билим салоҳиятини ошириш мақсадида ўқув хоналари шулар жумласидандир. Шунингдек, ҳар бир хоналари мебель ва анжомлар, компьютер жамланмаси билан таъминланган. Тадбир иштирокчилари бажарилган қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ҳеч бир соҳа вакилларини бефарқ қолдирмайди. Энг асосийси, қулай меҳнат шароити ва рағбат эришиладиган натижалар самарадорлигини таъминлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan