Uncategorized

“UzAuto Motors“ Туркманистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

4 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман форуми доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Turkmenistan Motors” АЖ Туркманистон ҳудудида автомобиль, қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида меморандум имзолади.

Туркманистон расмий вакиллари мамлакатда Ўзбекистон билан ҳамкорликда транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдиришди.

Меморандум доирасида “Turkmenistan Motors” АЖ ишлаб чиқариш объектларида “UzAuto Motors” АЖ автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузиш режалаштирилган. Бу йўналишдаги ҳамкорлик Туркманистонда автомобиль компонентларини ишлаб чиқаришни ва экспорт бозорларига сотишни ташкил қилишни ҳам назарда тутади.

 “Ўзавтосаноат” АЖ тизимига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган бошқа транспорт воситалари (пикаплар, юк машиналар ва автобуслар), қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan