Uncategorized

АҚШ ҳарбий базаларини Ўзбекистонга жойлаштириш борасида музокаралар олиб борилмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистон АҚШ билан НАТОни Афғонистондаги операциясининг техникаси ва кучларини жойлаштириш учун ўз ҳарбий базаларини тақдим этиш бўйича музокаралардан бош тортди.

Бу ҳақда РИА Новостига берган интервьюсида Содиқ Сафоев маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати принципиал равишда бундай мулоқотни ўтказа олмайди, чунки қонун ҳужжатлари бунга йўл қўймайди. Шу билан бирга, Вашингтон вакиллари Тошкентга тегишли сўров билан мурожаат қилганми ёки йўқми хабар қилинмаган.

Аввалроқ, “The Wall Street Journal” манбаларга таяниб, Америка Қўшма Штатлари Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларидан фойдаланиш имкониятидан манфаатдор эканини хабар қилганди. Газетанинг ёзишича, бундай имконият 22 сентябрь куни Финляндияда юзма-юз учрашувда АҚШ штаб бошлиқлари генерали Марк ҳамда Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов томонидан муҳокама қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan