Uncategorized

Меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасининг мақсади қуйидагилардан иборат:

-ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни қонун даражасида мустаҳкамлаш;

– халқаро ҳужжатлардаги қоидаларнинг хусусан, мажбурий меҳнатга, мигрантларнинг соғлиғига зиён етказувчи шароитларда ишлаш учун жалб этишга йўл қўймаслик каби қоидаларни миллий қонунга имплементация қилиш; 

– ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатларини белгилаш; 

– фуқароларнинг мамлакат ташқарисидаги фаолиятини ташкил этиш, уларни уюшган ҳолда ишга жойлаштириш ҳамда чет эллик фуқароларни Ўзбекистонда меҳнат қилиш учун жалб этишнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаш.

Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.

Мазкур мазмундаги қонунни қабул қилиш бир қатор сиёсий партиялар, шу жумладан ЎзЛиДеПнинг сайловолди платформасида ҳам белгиланган эди.

Эътиборли жиҳати шундаки, қонун лойиҳасида ҳукумат ва ваколатли давлат органларига меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шароитларини яхшилаш борасида чоралар кўриш вазифаси юклатилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan