Uncategorized

Амалий натижадорлик, инсон қадри «Янги Ўзбекистон» стратегиясининг бош мақсади

Айни дамда Музработ туман ҳокими Э.Алимов туман аҳлига мурожаат қилмоқда.

Маърузачи 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда 2022 йилги режалар ҳақида батафсил ахборот бермоқда.

Таъкидландики, туманда саноат соҳасида ўтган 2020 йилда ишлаб чиқариш хажми 190,1 млрд сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 11 ойлик даврида бу кўрсаткич 196,1 млрд сўмни ташкил этиб, 102,8 фоизга ўсишига эришилди. Жорий йил якуни билан 255,8 млрд сўмни яъни 134.5 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига нисбати 1 млн. 149 минг сўмга етиши кутилмоқда. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажмининг вилоятдаги улуши 3,80 фоизни ташкил қилади. хозирда ҳудудда жами 256 та саноат корхонаси мавжуд.

Ҳоким ўз сўзида, туманда тадбиркорлар сони ўтган 5 йилда 4 бараварга, яъни 304 тадан 1380 тага кўпайгани, шундан саноат корхоналари сони 256 тага етгани ҳисобига туман аграр тумандан саноатлашган аграр туман қаторига кираётганигини, 2022 йилда қиймати 49 млрд 300 млн сўмлик 14 та янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига саноат маҳсулотлари хажми 312,4 млрд сўмга, ўсиш сурати 109,3 фоизга етказишни режалаштирилаётганини айтиб ўтди.

2022 йилда қиймати 23 млрд сўмлик 11 та йирик инвестиция лойиҳаларни ҳамда бир қанча кичик хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини  ишга тушириширилиб, хизмат кўрсатиш хажмини 585,6 млрд сўмга, ўсиш сурати эса 112,0 фоизга етказилади.

2021 йил январь-ноябрь ойларида Музработ туманида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 млн. 992 минг сўмни ташкил этди (2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида (1 млн 858 минг 800 сўм).

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойларини яратиш режасига асосан 2021 йилнинг 11 ойида 1172 та иш ўринлари яратилиши  режалаштирилган бўлиб, амалда 1438 та яъни (106%) иш ўринлари ташкил этилган.

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида 30 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида янги 916 та иш ўрни яратилди.

Янги кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш бўйича 247 та иш ўрни яратилган.

Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 167 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 246 та яъни 147.3 фоизга ортирриб иш ўрни яратилган. 2022 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳисобига жами 26 минг 876 нафар аҳоли иш билан таъминланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, аҳолини уй – жой билан таъминлаш борасида 2022-2026 йилларда туман марказида 14 та 280 та хонадондан иборат 5 қаватли турар-жой бинолари  қуриш режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan