Uncategorized

Кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда

Сурхондарё вилояти “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳомийлик ва хайрия маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар тарзида манзилли етказиб берилмоқда.


Маълумотларга кўра, ўтган 2020 йилда жамғарма маблағлари ҳисобидан 3 мингга яқин фуқароларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатилган. Жорий йилнинг саккиз ойида ушбу жамғарма ҳисоб рақамига жами 36 миллиард 220 миллион 123 минг сўм тушиб, бу маблағлар ҳам аҳолининг турмуш тарзини моддий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Шунингдек, меҳнатга лаёқатли, ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 2 млрд. 449 млн. сўмдан зиёд, моддий ёрдам олиш мақсадида мурожаат қилган фуқароларга 5 млрд. 571 млн. сўмдан ортиқ, ногиронлиги мавжуд бўлган ва сурункали даволанишга муҳтожларга 1 млрд. 840 млн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган бўлса, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 866 нафар фуқарога 337 млн. сўмликдан зиёд моддий ёрдамлар кўрсатилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan