Uncategorized

Сурхондарё вилоят маъмурий суди ҳамда Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Аввал хабар берганимиздек, Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонининг 1-бандига мувофиқ, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси З. Аллабаев, Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси ўринбосарлари Б.Джумаев, О.Нормаҳматов ва Ж.Хомидовлар томонидан брифинг ўтказилди.
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида” ги 4-сонли Пленум қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ахборот берилди.
Бундан ташқари, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида 2021 йил учун белгиланган устувор вазифалар ва уларнинг амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг аҳамиятини, суд процессларини ўзига хос жиҳатлари, бу жараёнда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан  тушунтиришлар берилди.


Ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ саволларга жавоблар олишди.

Нилуфар Тўраева
Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan