Uncategorized

Самарқанддаги боғчаларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Самарқанддаги боғчаларнинг бирида ёнғин содир бўлди
Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 4 октябр куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй бераётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв.м майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган.

Жабрланганлар йўқ, тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan