Uncategorized

Ўғирлик жинояти учун жавобгарлик асослари ва чоралари

Ўзбекистон Рсспубликаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк дахлсиздир ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, унга қилинган ҳар қандай тажовуз конунга хилоф деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 3-бўлимида ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш кўрсатилган бўлиб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан.

Ўғрилик:

а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик);

б) анча миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан.

Ўғрилик:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;

в) кўп миқдорда;

г) нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

Ўғрилик:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади деб кўрсатилган

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ўзининг авж палласида бўлиб, нафақат суд соҳасида, балки бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимида ҳам замон талабларидан ва ҳозирги глобаллашув жараёнлари жадал кечаётган бир даврда юзага келган реал вазиятдан келиб чиққан ҳолда кенг қамровли ўзгаришлар амалга оширилмоқда ва пировардида буларнинг барчаси давлатимизнинг тараққиёти, жамиятимиз ривожи ва халқимиз манфаатига хизмат қилмоғи лозим.

Абдиҳофиз Бойбилов

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan