Uncategorized

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 2 миллион сўм пулларни тамагирлик йўли билан олган фуқаро қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга ҳамда Жарқўрғон тумани “Эскиқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро И.Рустамова (исм-шарифлари ўзгартирилган) жорий йилнинг 21 апрель куни вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, 2022 йилнинг апрель ойи Қумқўрғон туманида жойлашган «Ватанпарвар» автомактабида тўлов асосида ўқиганлиги, аммо ҳозирги кунга қадар ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаганлиги, Жарқўрғон туманида яшовчи ўзига олдиндан таниш бўлган “Мухиддин” исмли фуқаро унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган имтиҳондан аъло баҳоларга ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб берадиган “Хасан” исмли таниши борлигини айтганлиги, ушбу таниши орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини осонгина унинг автомактабидан олиб беришини маълум қилган, шунда фуқаро “Мухиддин” ушбу иш учун жами бўладиган харажатлари тахминан 2.000.000 (икки миллион) сўм бўлишини, ушбу пулларни берса, имтиҳон натижаларидан қатъий назар ҳайдовчилик гувоҳномасини олишини айтган, шундан сўнг фуқаро И.Рустамова фирибгарлар қўлига тушиб қолмаслик учун “Мухиддин” ва унинг шериги “Хасан”ларнинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билиб, тамагирлик мақсадида пул талаб қилаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришини сўраб мурожаат қилган.

Аризага асосан, жорий йилнинг 25 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.Мухиддин Жарқўрғон туманида жойлашаган “Шиваки” савдо дўкони олдида ариза муаллифи И.Рустамовадан талаб қилинган 2.000.000 (икки миллион) сўм кимёвий ишлов берилган пулларни санаб олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 17 май куни Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Х.Мухиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan