Uncategorized

Андижонда «Траcкер» ичида бўлган 3 талаба йўлда автоҳалокатга учраб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 21-сентябр куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария оқибатида Трекер ичида бўлган 3 нафар талабалар ҳалок бўлганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот котиби расмий баёнот берди.

Унга кўра, ушбу ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22-сентябр куни Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.

Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan