Uncategorized

Қидирувдаги комбайнни беришни истамаган фуқаро МИБ холдимларига қўл кўтарди

Суд ва бошқа орган ҳужжатини ижросига кўра, қарздорликни бартараф этиш вазифасини бажариш даврида,МИБ ходмларига фуқаролардан томонидан қарошилик қилиш учраб турмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Музработ тумани бўлими давлат ижрочилари Б.Қурбонмуродов, Ф.Сафаров ва бошқаларлар бўлим иш юритувида бўлган банк фойдасига туманнинг “Янги диёр” маҳалласида яшовчи Ж.Ғаффаровдан 24 миллион 218 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш мақсадида яшаш хонадонига бориб ижро ҳужжати билан таништириб белгиланган муддатда қарздорликни тўлаб қўйишлиги тушунтирилиб, қайтаётган вақтда уйнинг ёнида “Музработ агро-сервис 2017” МТП.га тегишли бўлган САSE 2366 русумли Комбайн турганлигини кўриб қолишади.
Аслида бу комбайн “Музработ агро-сервис 2017” МТПнинг 3 млрд. 450 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги учун хатланган ва айни вақтда узоқ муддатдан буён қидирувда бўлган эди.
Давлат ижрочилари ушбу комбайнга аниқлик киритиш мақсадида техника воситаси ёнига бориб, Янгидиёр маҳалласи, “Намунали” кўчаси, 71-уйда яшовчи фуқаро М.Тўраевдан ушбу комбайн кимга тегишли эканлиги ҳақида сўралганда, М.Тўраев ушбу комбайн унга тегишли эканлигини ва фермер хўжалигидан сотиб олганлигини, Сase 2366 русумли, давлат рақам белгиси 75 ВА 510 бўлган Комбайн МТПга тегишли эмаслигини важ қилиб, давлат ижрочилари хизмат вазифасига фаол қаршилик кўрсатиб, давлат ижрочиси Б. Қурбонмуродовнинг юз қисмининг чап бурун сохасига уриб тан жарохати етказган.
Воқеа жойига туман прокуратураси ҳодимлари зудлик билан келиб, ҳолат юзасидан ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-модаси 1-қисми яни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш жинояти билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда Музработ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Зухриддан Мингтўраев,
МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan