Uncategorized

Жанубда алоқа бўйича мажмуавий машқлар ўтказилмоқда

Мудофаа вазирлиги блўқарув органлари ва қўшинларининг 2021/22- ўқув йилининг сентябрь ойи асосий тадбирлар режасига асосан “Тайёрланмаган ҳудудларда алоқани таъминлаш ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар мўлжалланиш ҳудудларида чиқишида бошқариш” мавзусида алоқа бўйича мажмуавий машқ ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги алоқа бўлинмалари ҳам алоқа бўйича мажмуавий машққа жалб қилинди.

Алоқа бўйича мажмуавий алоқа машқида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ алоқа бўлинмалари шахсий таркиблари барчаси жалб қилинди, бундан кўзланган мақсад ҳарбий қисм ва бўлинмалар шахсий таркибини хабардор қилиш, назорат гурухлари ишини ташкиллаштириш, сафар юриши мобайнида бошқарувни ташкиллаштириш, “Ўзбектелеком” АК тузилмалари ва ҳудудий вакиллари билан ҳамкорликни амалга ошириш, жанговар шайликнинг “ҲАРБИЙ ХАФ” даражасидаги тадбирларни бажариш каби ўқув саволларини кўриб чиқишдан иборатдир дейди, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ алоқа ва ахборот техналогиялари бўйича бошқарма бошлиғи подполковник Яхё Абдурахмонов.

Ушбу алоқа бўйича мажмуавий алоқа машқида ҳарбий хизматчиларнинг алоқа воситаларида амалий ишлаш бўйича кўникмалари янада оширилмоқда, ҳамкорликдаги куч тузилмалари билан алоқа ўрнатиш усуллари ўрганиб чиқилиб ҳамда билим ва кўникмалари алмашинилади.

Ушбу тадбир 22 сентябрдан 25 сентябрь кунларига қадар ўтказилади.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan