Uncategorized

Фирдавс ШАРИПОВ: Жарималар аҳолининг даромадидан келиб чиқиб белгиланиши керак

Фракциямиз йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жазолар миқдорини маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб мақбуллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси фуқароларимизни эътирозларига сабаб бўлаётган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жармалар миқдори пасайтирилган. Бу ижобий ҳолат, албатта.

Аммо, лойиҳадаги айрим нормалар депутатларимизнинг қизғин мунозаларига сабаб бўлди.

Маълумки, ЎзХДП бир гуруҳ депутатларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан автотранспорт воситаларини бошқаришда йўлларда белгиланган тезликка риоя этилишини радарлар шунингдек, стационар ва кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назорат қилиниши ўрганилган эди.

Ўрганиш давомида фуқароларимиз томонидан бугунги кунда қўлланилаётган жарималар юқори эканлиги бўйича ҳақли эътирозлар билдирилган.

Шундан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1283-моддаси иккинчи қисми санкциясидаги жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (ҳозирда 5 баравар) қилиб белгилаш бўйича таклиф билдирилди.

Шунингдек, жарималар аҳолининг реал даромадларидан келиб чиқиб белгиланиши бўйича яна бир қатор таклифлар билдирилди.

Умуман, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган баъзи ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган жазо чораларининг миқдори Кодекснинг инсонпарварлик ва одиллик принципларига мувофиқ эмас.

Фирдавс ШАРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan