Uncategorized

Иссиқ жазирамада ташқарида ишлайдиган ходимларнинг иш вақти тартибини биласизми?

Россиянинг Роспотребнадзори, бошқача айтганда, биздаги истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига ўхшаш ташкилот Россияда 22-24 июнь кунлари аномал иссиқда айрим иш берувчиларга ташқарида ишлайдиган ходимлари учун бир нечта мажбуриятларни бажариб қўйишлари кераклигини эслатиб ўтган.

Хусусан, назорат агентлиги 21 июнь куни Росгидромет огоҳлантириш хабари асосида, ҳаво ҳароратининг +32,5 даражадан юқори кўтариладиган пайтлари ташқарида ишлайдиган ходимлар иш соатини кечки ёки тонг пайтига кўчириш кераклиги, 40 ёшдан катталарни вақтинча ишга жалб қилмаслик, жазирама иссиқ кунлар чекингунга қадар ходимларга енгил бош кийимлар таъминланиши ва бошқа бир нечта мажбуриятларини бажариб қўйишлари кераклигини эслатган.

Дарҳақиқат, 23 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида июнь ойида муқаддам кузатилмаган рекорд иссиқ ҳароратлар қайд этилди. Бу икки йирик шаҳарда термометр устунчалари максимал +35 даражагача иссиқни кўрсатди.

Бизда, ҳарорат кўтарилиб кетса, ташқарида ишлайдиганларга иссиқни салбий таъсирини юмшатишга қаратилган қандай йўриқнома бор ўзи? Нега, йиллар ўтиб, ёз жазирамалари тинмай инсонни тинкасини қуритаётган бир маконда, бу каби ҳужжатни ишлаб чиқиш хаёлингизга келмаган? Меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уйишма федерацияси, меҳнат муҳофаза ташкилоти ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлик маъсуллари бу тўғрида нега бош қотирмайсизлар?

Ўйламанг, бу вақтинча эмас, иқлим ўзгараяпти, энди битта жазирамадан сўнг, тезда куз салқини келмайди. Келгуси ёзларда жазирамалар тез-тез Сиз ва халқингизни тинкасини қуритишда давом этаверади. Сизнинг ҳозирги каби бепарволигингиз Сиз ва замондошларингизга потенциал хавф хатарларни келтириб, вазиятни мураккаблаштираверади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan