Uncategorized

Бачадон миомаси нима ва у қандай даволанади?

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

? Бачадон миомаси – бачадон мушак қавати, яъни миометрийдан ўсиб чиқадиган хавфсиз ўсма бўлиб, кўпинча туғиш ёшидаги аёлларда учрайди.

? Сабаблари: гормонал бузилишлар, аборт, бачадон ичи контрацептив воситаларидан узоқ вақт фойдаланиш, бачадон яллиғланиши касалликлари, наслий мойиллик, стресслар ҳамда тоза бўлмаган экологик муҳит.

⚠️ Белгилари: кўп, узоқ ҳамда оғриқли ҳайз цикли, қон кетишлар, қорин пастки соҳасида оғриқ,, ҳомиладор бўла олмаслик, ҳомила тушиши, ёндош аъзолар функциясининг бузилиши (ич қотиши, сийдик чиқаришнинг бузилиши).

✅ Даволаш: дори-дармонлар ҳамда жарроҳлик йўли орқали амалга оширилади. Даво муолажасининг қай бирини танлаш, тўлиқ текширувдан сўнг, миома ҳажми ва турига қараб амалга оширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan