Uncategorized

Ишга эшакда қатнайдиган чироқчилик ҳамширага Муротжон Азимов скутер совға қилди

Чироқчи тумани марказидан олис Қизилчовра маҳалласи Даштқизилчовра қишлоғида яқинда 42-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мактабнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов қишлоқ врачлик пункти ҳамшираси Холбека Бобоқулова билан учрашиб, у билан самимий суҳбатлашиб, унга скутер транспорт воситасини совға қилишини айтган эди.



Бугун ҳамшира Холбека Бобоқуловага вилоят ҳокимининг совғасини туман ҳокими Файзулла Юсупов топширди. Янги йил байрами олдидан вилоят ҳокимининг совғасидан кўнгли тоғдек кўтарилган қишлоқ ҳамшираси мана шундай шароитларни яратиб берган Президентимизга, вилоят ҳокимига ҳамда туман ҳокимига ўз миннатдорлигини билдирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan